Яна бир давлат Гуайдони Венесуэла президенти деб тан олди
Австралия Венесуэла муҳолифати раҳбари Хуан Гуайдони сайловгача мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб тан олди. Бу ҳақда Австралия Ташқи ишлар вазири Мэрис Пейн маълум қилган.
«Австралия Миллий ассамблея раиси Хуан Гуайдони сайловлар ўтказилгунча Венесуэла конституциясига мувофиқ тан олади ва қўллаб қувватлайди», - дейилади хабарда.
Австралия ҳукумати барча томонларни можарони тинч йўл билан ҳал этиш устида ишлашга, жумладан «демократияга қайтиш, қонун устуворлигини ҳурмат қилиш ва Венесуэла халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилишга» чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Австралиядан аввал Гуайдони президент сифатида Исроил ҳам тан олган эди.
Франция ва Испания раҳбарлари эса Николас Мадурога президентлик сайлови тўғрисида эълон қилиш учун 8 кунлик муддат берган. Акс ҳолда, улар ҳам Хуан Гуайдони президент деб эълон қилади.
Мадуро эса Гуайдо мамлакат конституциясини бузганлигини таъкидлаб, халқаро ултиматумни инкор қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter