Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яман АҚШ ва Буюк Британиядан ўч олишини эълон қилди

Яман АҚШ ва Буюк Британиядан ўч олишини эълон қилди

Яманнинг «Ансор Аллоҳ» ҳутий гуруҳи мамлакатга берган оммавий зарбалари учун АҚШ ва Буюк Британиядан ўч олишга ваъда берди.

«Мамлакат йирик ҳужумга учради. Шак-шубҳасиз, Лондон ва Вашингтон бу тажовузнинг барча даҳшатли оқибатлари учун оғир бадал тўлашига тўғри келади», деб ёзди Яман ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн ал-Эззи Х ижтимоий тармоғида.

АҚШ ва Буюк Британиянинг самолётлари ҳамда ҳарбий кемалари жума кунига ўтар кечаси Ямандаги ҳутийлар гуруҳига зарба беришни бошлади, улар Эрон кўмагида яқинда Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужум қилгандилар.

Яқин Шарқ матбуотининг ёзишича, зарбалар, хусусан, порт шаҳри Ҳудейда ва Яман пойтахти Санадаги нишонларга берилган. Мақсад - ҳутийларнинг ўқув базалари ва қурол-яроғ омборлари, хусусан, камикадзе дронларини йўқ қилиш бўлган.

АҚШ расмийлари ҳусийларга қарши кампания бошлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқладилар.

Яман ҳутийлари вакиллари шу кечада АҚШ ва Британия зарба берган бир қанча нишонларни маълум қилди. Бунга қуйидагилар киради:

  • Саада вилоятидаги Каҳлан ҳарбий базаси
  • Яман пойтахти Сана шимолидаги Ал Даилами авиабазаси
  • Қизил денгиздаги Ҳудайда шаҳри аэропорти ҳудуди
  • Таиз шаҳри аэропорти ва Яманнинг жануби-ғарбий бурчагидаги Таиз губернаторлигидаги бошқа жойлар
  • Аббс аэропорти.

Британия қироллик ҳаво кучлари ўз самолётлари иккита нишонга зарба берганини эълон қилди, улардан бири Аббс яқинидаги аэродром эди. Разведка маълумотларига кўра, ҳутийлар ундан қанотли ракеталар ва дронларни учирган.

Иккинчи нишон Бани шаҳридаги мажмуа бўлиб, разведка маълумотларига кўра, у ердан разведка ва учувчисиз учоқлар учиришда фойдаланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг