Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ягона портал 2020 йилда: қисқа факт ва рақамлар (видео)

Ягона портал 2020 йилда: қисқа факт ва рақамлар (видео)

Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2020 йил якунларига бағишланган ҳисоботини тақдим этди. Портал ўтган йили тақдим этган муҳим хизматлар ва қулайликлар — қисқа факт ва рақамларда. 

MyGov

Ягона портал ўтган йилда йўлга қўйилган энг муҳим қулайликлардан бири — MyGov мобил иловасининг ишга туширилиши бўлди.

Мобил илова фойдаланувчилари сони 30 000 дан ошди.

MyGov бу:

  • уй-жой коммунал хизмати;
  • солиқлар;
  • тадбиркорлик;
  • ижтимоий таъминот;
  • божхона;
  • транспорт;
  • адлия

каби соҳалар хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имконияти.

Иловада профил маълумотларини кўриш ва ўзгартириш, ариза ҳолатини билиш ва кўчмас мулкни қўшиш имкониятлари ҳам мавжуд.

MyGov иловасини юклаб олинг:

AppStore: http://bit.ly/MyGovUZ

Google Play: http://bit.ly/MyGovUZB

Telegram чат-бот

2020 йили порталнинг қайта алоқа хизмати Telegram мессенжерида чат-бот (@myGovUzSupportBot) кўринишида ишга туширилди.

Йил давомида ушбу хизматга мурожатлар сони 31 000 тадан ошди.

PaySys

Банк картасини шахсий кабинетга улаш имконини берувчи PaySys тўлов тизими жорий этилди.

Ягона интерфейс

Порталдан фойдаланиш Ягона интерфейс остида янада осонлашди: қулай навигация, таҳлил учун кўпроқ статистик маълумотлар.

Call-Марказ

Ягона портал орқали давлат хизматларидан фойдаланишда юзага келган саволларга жавоб бериш мақсадида Call-Марказ (1242; +99871 202-22-02) ишга туширилди.

Электрон давлат хизматлари ва «Ўзбекистон почтаси»

«Ўзбекистон почтаси»нинг вилоятлардаги олис туманларда жойлашган почта бўлимларида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

10 миллионга яқин аризалар

2020 йилда 9,8 миллионта ариза Ягона портал орқали юборилди. Бу аризаларнинг 90 фоизи давлат ташкилотлари томонидан ўз муддатида қайта ишланган.

50 дан ортиқ янги хизматлар

Ягона портал томонидан 2020 йил давомида 50 дан ортиқ янги хизматлар ишга туширилди.

185 мингдан зиёд янги фойдаланувчилар

2020 йилда давлат хизматлари янги босқичга кўтарилди — янги фойдаланувчилар сони 185 минг нафардан ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг