Хусусий мулк кичик тадбиркордан катта тадбиркорга олиб берилиши мумкинми?
Хусусий мулк кичик тадбиркордан катта тадбиркорга олиб берилиши мумкинми? Ушбу саволга «Twitter»да ўтказилган аудиочатда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодирбек Тиллаев жавоб берди:
«Снос»лар билан боғлиқ масалани учга бўлиш мумкин: 2019 йилгача бўлган «снос»лар, 2022 йилнинг ярмигача бўлган ҳолатлар ва ундан кейинги давр.
2018-2019 йилларда амал қилган тартибда айнан нималар давлат ва жамият эҳтиёжи деб аталиши бўйича аниқ рўйхат мавжуд бўлмаган. Шунинг учун ҳам айтайлик, А тадбиркордан олиб, Б тадбиркорга олиб берилган ҳолатлар авж олган.
Кейинчалик бу бўйича Президент фармони қабул қилинди ҳамда давлат ва жамият эҳтиёжига нималар кириши белгиланди. 2022 йил 29 июнда қабул қилинган «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунда ҳам бу масала алоҳида қайд этилган.
Эндиликда ҳокимларнинг ҳам ерни олиб қўйиш ваколати мутлақо тугатилди. Давлат ва жамият эҳтиёжи учун ер участкаси ёки мулкни «снос» қилиш маҳаллий кенгашлар орқали амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter