Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус берилмаслигини сўради

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус берилмаслигини сўради

Фото: ХТВ

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилгани мавзуси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан ХТВ матбуот хизмати расмий изоҳ билдирди.

«Мактаб маъмурияти мактабнинг бугунги очилиш маросимига ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга эркаклар галстукининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган.

Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган.

Мазкур масалани сиёсий тус бермасликни сўраймиз»,— дея таъкидлаган ХТВ матбуот котиби Лайло Рустамова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг