Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Христофор Колумбнинг ҳақиқий қабри топилди

Христофор Колумбнинг ҳақиқий қабри топилди

Фото: D-Kvadrat.ru

Йигирма йилга яқин давом этган тадқиқотлардан сўнг, олимлар Христофор Колумб қаерда дафн этилганини аниқлашди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берди.

Буюк сайёҳ ва денгиз кашшофининг қабри аслида қаерда эканлиги 500 йилдан буён жумбоқлигича қолаётган эди.

Испаниядаги Севиля черковида топилган инсон суяклари ДНКси Колумбнинг қариндошлари ва авлодлари, жумладан, унинг ўғли ва укасининг ДНКси билан солиштирилди. Охир-оқибат бу далиллар ўртасида узвийлик топилиб, Колумбнинг қабри Испанияда деган хулосага келинди.

Христофор Колумб 1506 йилда вафот этганидан сўнг жасади бир неча марта бошқа жойга кўчирилган. Айрим тадқиқотчилар унинг ҳақиқий қабри Доминикан Республикасида деган тахминни ҳам илгари суриб келишган.

Энди олимлар бошқа бир жумбоқни ечишга киришадилар — Колумбнинг миллати номаълум. Поляк, испан, яҳудий бўлган деган тахминлар ҳам бор. Бироқ кўпчиликнинг фикрича, у генуялик, яъни италян бўлган. Буни ҳам тез орада билиб олсак керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг