Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотирани яхшилайдиган бешта маҳсулот

Хотирани яхшилайдиган бешта маҳсулот

Фото: «Pixabay.com»

Таомномага бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш хотирани яхшилашга ёрдам беради, деди россиялик диетолог Aлександра Разаренова.

Хотира учун энг фойдали бешта маҳсулотдан бири авокадо бўлиб, унинг таркибида соғлом ёғлар, кўп миқдорда калий, клетчатка ва антиоксидантлар бор. Пантотеник кислота узоқ муддатли хотирага ижобий таъсир кўрсатади. У етишмаса, одам чарчоқни ҳис қилади. Бироқ ортиқча вазнга эга одамлар авакадони кўп истеъмол қилмасликлари керак: у жуда калорияли.

Розмарин когнитив функция ва концентрация учун фойдалидир, дея маслаҳат берди мутахассис. Таркибидаги ацетилхолин фикрлаш жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун зарур. Зайтун ёғини мунтазам истеъмол қилиш хотирани мустаҳкамлашга ва организмдаги токсинларни зарарсизлантиришга ёрдам беради. Альцгеймер касаллигига қарши самарали профилактика сифатида буюрилади.

Нерв ва илдиз ҳужайраларини ҳосил қилувчи EGCG антиоксиданти кўк чойда мавжуд: у хотирага ижобий таъсир кўрсатади. Дегенератив касалликларга қарши айни муддао. Ичимликдаги L-теанин ўрганиш қобилиятини ва умумий иш фаолиятини оширади.

Кўп миқдорда какао бўлган шоколадда мияни кислород билан таъминлайдиган органик моддалар мавжуд. Тўқ рангли шоколад, айниқса, фойдалидир. Бу ҳам уйқучанликни енгишга ёрдам беради ва умумий тонусни оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг