Хорижликларга виза ваъда қилган фирибгар ушланди
![Хорижликларга виза ваъда қилган фирибгар ушланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/5/720_460_95_3542018030.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Л.М. бошқа бир фуқаро Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 500 АҚШ доллари эвазига унинг танишлари бўлган 3 нафар хориж фуқаросига Ўзбекистон Республикасига кириш визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter