Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижда ишлаганлик даври меҳнат стажига қўшилади, аммо...

Хорижда ишлаганлик даври меҳнат стажига қўшилади, аммо...

Фото:«Akchabar.kg»

Хорижда ишлаганлик ҳам меҳнат стажига киритилади. Бу ҳақда 2019 йилнинг 21 август куни Адлия вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда маълумот берилди. Тадбир чет элга ишлаш ёки ўқишга кетаётган мигрант фуқаролар учун ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Адлия вазирлигининг таъкидлашича, чет элда ишлаган шахс Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловини тўлаб борса, тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажига қўшилади. Демак, хорижда ишлаб ҳам керакли стажни тўплаш мумкин экан.

Тадбирда мутахассислар томонидан хорижда ишлаш ёки ўқиш учун йўлга чиққан фуқароларга вазирликларнинг масъул ходимлари томонидан уларнинг ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, чет элга ишлаш учун кетиш тартиби, мигрантларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш асослари, ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, уларга бериладиган имтиёзлар баробарида, чет элга чиқишда тақиқ қўйилган ҳолатлар, давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиб-таомиллари сингари масалалар бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Шу билан бирга, ахборот асрида маълумотларни олиш ва тегишли хулоса чиқаришда ишончли манбаларга таяниб иш кўриш муҳим эканлиги, бу борада Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» телеграм канали орқали мигрантлар ҳуқуқларига оид кўплаб ҳуқуқий маълумотлар бериб борилаётганлиги, шунингдек, бу борадаги қонунчиликдаги янгиликлар мунтазам жойлаштирилаётганлиги, қолаверса, «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот порталида фуқароларга, жумладан, мигрантлар учун алоҳида ҳуқуқий маълумотлар бўлими мавжудлиги, мазкур портал орқали онлайн тарзда саволларга жавоб олишлари мумкинлиги ҳамда тушунчалар берилди.


 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг