Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бухоро вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Бухоро вилоят адлия бошқармасига Исаев Миржон Замирович раҳбар тайинланди.

Миржон Исаев 1983 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2013 йилда Тошкент давлат юридик университетини (магистратура) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган ва ҳозиргача адлия органларида, суд тизимида, Президент Администрациясида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2023 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг