Хоразмлик қаҳрамон йигит Россияда қийин вазиятга тушиб қолди
Қишнинг қоқ чилласида боғотлик 21 ёшли Ёқуббой Дўстметов ўз жонини хатарга қўйиб, чўкаётган аёлни қутқариб қолгани ҳақида ёзгандик.
Яхшигина шов-шув бўлган мазкур воқелик сабаб, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси йигитга иш таклиф қилиб келгани, бироқ унгача халоскор тирикчилик учун Россияга кетганидан ҳам хабарингиз бор.
Айни пайтда Россия бўлиб турган Ёқуббой 26 январь куни қорнида пайдо бўлган қаттиқ оғриқдан касалхонага тушди. Махсус текширувдан сўнг зудликда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, ўн йил аввал аппендицит ташхиси билан жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган йигитнинг кўричаги ўрни қаттиқ яллиғланган ва йиринг тўплана бошланган. Натижада Краснодар ўлкаси Марказий шифохонаси жарроҳлари унинг 15 см. узунликдаги (яллиғланган) ичагини кесиб ташлашга мажбур бўлишибди.
Ҳозирда беморнинг ҳолати анча яхши. Бироқ яқиндагина Россияга ишлагани келиб, ҳали бирор юмуш бошини тутишга улгурмаган йигитнинг моддий аҳволи қандай бўлиши маълум.
Хуллас, кутилмаган кўнгилсизликдан ҳамюртимиз анча қийин вазиятга тушиб қолган. Краснодар ўлкасидаги ҳамюртларимиз ва бошқа савобталаб инсонлар юртдошимизга имкон қадар ёрдам берсалар, нур устига аъло нур бўлар эди.
Алоқа линиялари: +79002380132, ёки +998 99 749 98 75 рақамида IMO очилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter