Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги завод давлатга 4,7 млрд сўм зарар келтирди

Хоразмдаги завод давлатга 4,7 млрд сўм зарар келтирди

Фото: Прокуратура департаменти.

Гурлан туманида 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ғишт заводи аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Гурлан туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари тармоққа уланиш аҳволини ўз вақтида ўрганмаганликлари оқибатида «Х.Ш.» МЧЖ раҳбари Э.С. ва бошқалар МЧЖ ғишт заводига ўрнатилган трансформаторининг кучланиш симларини тескари улаб, электр энергиясидан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг