Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларининг зўрланишига оид «иш»га янги эпизодлар қўшилиши мумкин

Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларининг зўрланишига оид «иш»га янги эпизодлар қўшилиши мумкин

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукми билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун 1 йил 6 ойга озодликни чеклаш жазоси берилган Хоразм вилояти Адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Айбек Машарипов ҳамда Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ раҳбари Анвар Курязовга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан (2022 йил 27 декабрда аппеляция тартибида ҳам кўрилган ва ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган) вилоят прокуратураси жорий йил 3 апрель куни протест келтирган эди.

Унда прокуратура суддан Машарипов ва Курязовга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилишни ва ишни апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқишни сўраган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протестини қаноатлантириб, ушбу жиноят ишини янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун Тошкент шаҳар судига юборган. 

Олий суд ахборот хизмати хабарига кўра, айни вақтда мазкур жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

Маълум қилинишича, суд мажлисида прокурор судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 416-417-моддалари тартибида судланувчиларга янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатиш ва бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун жиноят иши ҳужжатларини айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаришни сўраган.

Апелляция инстанция судлов ҳайъати прокурор илтимосномасини қаноатлантириб, судланувчиларга оид жиноят иши бўйича ажрим қабул қилиб, Хоразм вилоят прокурорининг ўринбосарига юборилди ва жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг