Хоразмда тендер баҳона 57 500 АҚШ доллари ўзлаштирилди
Хоразм вилоятининг Хонқа туманида жорий йилнинг 25 октябрь куни туман ИИБга ҳужжатлар келиб тушди.
Унга кўра, Қирқёп қишлоғида яшовчи Ш.Б. шу йил 8 июль кунидан 13 июль кунигача бўлган вақт оралиғида Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.Ю. раҳбарлигидаги корхонани ўтказилган тендерда қатнашиши учун ёрдам беришлигини ва бунинг учун банкка пул тўлаш кераклигини айтиб, алдов йўли билан ундан 57 500 АҚШ долларини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ш.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter