Катта миқдорда яроқсиз алкогол маҳсулотлари савдога чиққани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро И.Р. «QARATAW» ёзувли 0.45 литр сиғимли 2 400 шиша алкоголь маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда фуқарога 34 млн сўмга ҳисоблаб, жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ўтказилган экспертиза хулосасида, ушбу алкоголь маҳсулоти истеъмолга яроқсизлиги, давлат стандарти ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқд
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter