Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда фуқародан “кўчада тинч юриши учун” пул талаб қилган шахслар ушланди

Хоразмда фуқародан “кўчада тинч юриши учун” пул талаб қилган шахслар ушланди

Хоразмда 38 ёшли фуқародан кўчада тинч юриши учун пул талаб қилган шахслар қўлга олинди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 июнь куни 38 ёшли И.У. ундан 36 ёшли М.Б. ва 30 ёшли М.Э.лар кўчада тинч юриши учун пул талаб қилаётгани, бермаса унга тегишли бўлган мол-мулкига шикаст етказишлари мумкинлиги ҳақида ҳудудий ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Аризага асосан олиб борилган суриштирувларда аниқланишича, И.У. 2022 йил 6 декабридан шу кунга қадар уларга 58 млн сўм миқдорида пул бериб келган.

Аризада билдирилишича, жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари ҳам М.Б. ва М.Э.лар фуқарога қўнғироқ қилиб, 10 минг доллар талаб қилган. Акс ҳолда уни тинч қўймаслигини билдириб, ушбу пулларни олиб келмаган тақдирда, унга тегишли бўлган транспорт воситаларини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитишган.

Олиб борилган тезкор тадбирда юқорида кўрсатилган шахслар аризачи билан олдиндан келишилган Гурлан тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Илҳомбой” кафесида учрашиб, ундан талаб қилинган 10 минг долларини олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан М.Б. ва М.Э.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб,ушбу шахсларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг