Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хонанданинг иши ёпиқ судда кўрилади

Хонанданинг иши ёпиқ судда кўрилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонлик хонанда жиддий айблов билан қамоққа олингани хабар қилинганди. Яқинда унинг иши судга оширилгани маълум бўлди.

Олий суд ахборот хизмати Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми «а» банди билан айбланган Ж. У. га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига келиб тушганини тасдиқлади.

Шу билан бирга, ушбу жиноят иши доирасида А. З. ва Ш. Қ. ҳам Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбланиб судга берилган.

Мазкур жиноят иши бўйича айбланувчи Ж. У. га «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси, айбланувчилар А. З. ва Ш. Қ. га «гаров» эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Жиноят иши жорий йил 6 январь куни Жиноят-процессуал кодексининг 391-моддаси (жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги) тартибида, яъни жиноят содир этилган ҳудуддаги жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилади.

Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг