Хонанда оилавий жанжал сабаб хотинини ўлдиришда гумонланмоқда
23 март куни соат 01:55 атрофида Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Д. Д. (хонандалик билан шуғулланган) ўзи билан расмий никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб юрган 31 ёшли аёл М. Б.нинг ҳаётига зомин бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, оилавий жанжал оқибатида эркак ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Натижада марҳума олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter