Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хўжайли тумани ДСИ биносида портлаш содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди

Хўжайли тумани ДСИ биносида портлаш содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди

25 январ, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада чақнаш ҳодисаси содир бўлган.

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, эртаси куни, 26 январда ДСИ биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ҳамда Хўжайли тумани ҳокими Ж. Ермашов туман сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқаролар иштирокида мазкур ҳодисанинг сабаблари ва оқибатларини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказган.

Учрашувда қайд этилишича, ҳодиса натижасида бир фуқаро олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот қилган ҳамда икки фуқаро тан жароҳати олиб, Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг