Хивада соврин жамғармаси 37 минг доллар бўлган фестивал ўтказилади
Хива халқаро рақс фестивалига мезбонлик қилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2022 йилдан бошлаб «Лазги» халқаро рақс фестивали ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу фестивални анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойининг иккинчи ярмида ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, 2022 йил фестивал доирасида «Рақс санъати тарихий-назарий аспектлари: «Лазги»нинг умумбашарият маъанвий-эстетик тараққиётидаги ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.
Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун Маданият вазирлигининг виза талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари белгиланган тартибда консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштиради.
Қайд этилишича, фестивалнинг умумий мукофот жамғармаси 37,000 АҚШ доллари бўлиши белгиланган.
Қарор лойиҳасига жорий ойнинг 18 санасига қадар ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter