Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Супергуруч». Хитойлик шоликорлар янги рекорд ўрнатишди

«Супергуруч». Хитойлик шоликорлар янги рекорд ўрнатишди

Фото: «АгроИнфо»

Хитойлик агрономлар селекционер Юань Лунпин бошчилигида яратилган учинчи авлод гибрид шолидан рекорд даражада мўл ҳосил олишди. Бу ҳақда 18 октябрь куни «Shenzhen Times» газетаси хабар берди.

Мамлакат марказида жойлашган Хунань вилоятидаги Цинчжу қишлоғидаги (Хэнъян шаҳри яқинида жойлашган) синов майдонида етиштирилган шолининг ҳосилдорлиги 1 му (667 квадрат метр)га 1 603,9 килограммни ташкил этди. Ўтган йили 1 530,76 килограммлик рекорд ўрнатилганди.

Юань Лунпин. Фото: «Sinorusfocus»

Хитой — биомуҳандислик ва селекция-генетика тадқиқотлари соҳасида етакчи мамлакат. Гибрид шолининг отаси дея эътироф этилувчи Юань Лунпин 1973 йилда дунёда биринчи бўлиб 1 му майдонда ҳосилдорликни 300 дан 500 килограммгача ошириш имконини берувчи навни яратган. 2000 йили у ҳосилдорлиги 700 килограммдан (1 му ҳисобига) ошувчи «супергуруч» навини етиштирган.

Ўшандан бери кўрсаткич икки каррага ошгани Хитой шоли селекцияси ва уни етиштириш технологиясини ўзлаштиришда янги сифат босқичига кўтарилганини англатади.

Академик Юань Лунпин 2021 йилнинг май ойида 90 ёшида вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг