Хитойдаги бу кутубхонани таърифлашга тил ожиз (фото)
Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги Бинхай маданий туманида «Бинхай кўзи» деб номланган кутубхона бор. Беш қаватли бинонинг ўртасидаги шар шаклидаги аудитория улкан кўзни эслатади.
Кутубхона лойиҳасини Нидерландиянинг «MVRDV» дизайн-студияси Тяньцзин шаҳарсозлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда тайёрлаган. 34 минг квадрат метр майдонда 1,2 миллионта китоб жойлаштирилган.
«Бинхай кўзи»нинг биринчи қаватида мутолаа зали, тепароғида дам олиш зоналари, энг юқорисида музокаралар хоналари ва компьютер заллари жойлашган. Бинони уч йилда қуриб битказишди.
Зиналар бир пайтнинг ўзида ўриндиқ вазифасини ҳам бажаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter