Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда хунрезлик: қассоб пичоқ билан харидорларга ташланди

Хитойда хунрезлик: қассоб пичоқ билан харидорларга ташланди

Фото: «CC BY 2.0 / egorgrebnev /»

Бугун, яъни 14 июль куни Хитой шимоли-шарқида Ляонин провинцияси Шэньян шаҳридаги супермаркетлардан бирида гўшт маҳсулотлари ходими харидорларга пичоқ билан ҳамла қилди. Натижада икки киши ҳаётдан кўз юмди, етти киши яраланди, дейилади маҳаллий полиция баёнотида.

Хабарларга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 09:50 (Тошкент вақти билан 04:50)да Дадун туманидаги супермаркетда содир бўлган. Гўшт маҳсулотлари бўлимининг Тянь фамилияли 61 ёшли ходими У фамилияли харидор билан чўчқа гўшти устида жанжаллашиб қолган. Низо пайтида дўкон ходимининг қўлида пичоқ бўлган. У харидорни пичоқлаб қўйган, оқибатда у воқеа жойида жон берган.

Шундан сўнг ҳужумчи жиноят жойидан қочишга қарор қилган. У йўлида дуч келган яна саккиз кишига пичоқ билан ташланган, улардан бири ҳам ҳаётдан кўз юмган. Жароҳатланган етти нафар киши шифохонага олиб борилган.

Жиноятчи ҳанузгача қўлга олинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг