Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда сув тошқини натижасида уч киши ҳалок бўлди

Хитойда сув тошқини натижасида уч киши ҳалок бўлди

Фото: «AP Photo»

Хитойнинг Гуйчжоу ваилояти жануби-ғарбида кучли сув тошқинлари натижасида уч киши ҳалок бўлди, 10 минг киши хавфсиз жойга кўчирилди, дея хабар берди «Синьхуа» агентлиги.

Таъкидланишича, сув тошқини, айниқса, Тунцзи ва Яньхэ туманларида авжига чиққан. Кучли сув тошқини Тунцзида аҳоли турар жойларини оқизиб кетган, уч киши ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳокимият ёрдам сифатида 2 миллион юань (тахминан 283 минг доллар), вақтинчалик палатка ва кийим-кечаклар ажратган.

Душанба куни тонгдан сешанба куни тонггача Гуйчжоу вилоятининг шаҳар ва туманларида жала қуйган. Маъмурлар вилоятнинг 86,4 фоиз ҳудудида об-ҳаво хавфини эълон қилди. Метеорологлар ёмғир ёғиши давом этишини тахмин қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг