Хитойда озиқ-овқат маҳсулотлари қадоғидан коронавирус чиқди
Хитой божхонаси Эквадордан олиб келинган музлатилган оқ қисқичбачалар қадоғида COVID-19 ни аниқлашди, дея маълум қилган ХХР божхона бошқармаси импорт маҳсулотлар хавфсизлиги бўлим бошлиғи Би Кэсинь.
«3 июль куни Далянь шаҳар божхона бошқармаси Эквадор компанияси томонидан ишлаб чиқарилган музлатилган Жанубий Америка оқ қисқичбақалари контейнеридан синама олган. Қисқичбақаларнинг учта қадоғидан COVID-19 га олинган тест натижалари мусбат чиқди», — деди у матбуот анжуманида.
Ўша куннинг ўзида Сямэнь шаҳар божхона бошқармаси ҳам Эквадор компанияси томонидан ишлаб чиқарилган музлатилган Жанубий Америка оқ қисқичбақаларининг иккита қадоғидан COVID-19 намуналарини топишган.
Шунга қарамай, қисқичбақаларнинг ўзлари ва қадоқнинг ички томонидан олинган тест натижалари салбий чиққан.
Мутахассислар Эквадорнинг мазкур учта компанияси контейнерлари ҳамда маҳсулотлар қадоғи COVID-19 билан зарарланиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантиришди.
Экспертларнинг фикрига кўра, тест натижалари касалликни юқтириш эҳтимоли борлигидан далолат бермайди, лекин мазкур учта корхона санитария хавфсизлигига тўлақонли риоя қилмаган. Шу сабабли Хитой божхонаси ушбу учта корхонанинг лицензиясини вақтинча бекор қилиб, маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter