Хитойда бошланғич мактабга пичоқли ҳужум уюштирилди
![Хитойда бошланғич мактабга пичоқли ҳужум уюштирилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/6/720_460_95_1612698505.png)
Хитойда пичоқ билан қуролланган эркак бошланғич мактабга ҳужум қилди. Бу ҳақда мамлакат марказий телевидениеси хабар берди.
Ҳодиса Хунань вилоятининг жануби-шарқида, маҳаллий вақт билан соат 7:16 да содир бўлган. Қуролли ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳат олган.
Ҳужум уюштирган 31 ёшли Чжэн фамилияли шахс воқеа жойида қўлга олинган. Унинг мақсади нима бўлгани номаълум. Жароҳат олган болалар касалхоналарга етказилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter