Хитойда дунёдаги энг узун кўприк очилди
Хитойда Гонконг автоном вилояти, Чжухай ва Макао шаҳрини бир-бирига боғловчи дунёдаги энг узун кўприк очилди, дея хабар беради «Sabah.com» нашри.
Кўприкнинг узунлиги 55 километр бўлиб, 20 миллиард АҚШ доллари қийматига эга.
Иншоотнинг очилиш маросимида ХХР раиси Си Цзинпин иштирок этди.
Кўприк орқали Гонконг ва Макао шаҳри 11 та шаҳар билан боғланади. Юқори технологиялар билан жиҳозланган бу иншоот АҚШга рақиб сифатида баҳоланмоқда.
«РИА Новости»нинг хабар қилишича, кўприк бўйлаб қатнов 24 октябрдан бошланади. У орқали Гонконгдан Чжухайгача бўлган 3 соатлик масофани 30 дақиқада босиб ўтиш мумкин бўлади.
Кўприкнинг оғирлиги 400 минг тонна бўлиб, 120 йил хизмат қилишга мўлжалланган. Шунингдек, у шамол соатига 300 км.дан тезроқ ҳаракатланадиган кучли тўфон ва 8 магнитудали зилзилага чидамли қилиб яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter