Хитой учун жосуслик қилган МРБ собиқ ходими 20 йилга қамалди
АҚШ суди Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг Хитой учун жосуслик қилишда айбланган собиқ ходимига 20 йил қамоқ жазоси берди. Бундан ташқари, у озодликка чиққанидан сўнг беш йил махсус кузатув остида бўлади.
Тергов талқинига кўра, собиқ разведкачи Кевин Мэллори МРБда хизмат қилган пайтида хитойлик махсус агентга «давлат сири» ҳисобланган махфий маълумотни берган. Эвазига эса 25 минг доллар олган.
«Бу хавфли тенденциянинг бир қисми — хитойлик агентлар АҚШ разведкасининг собиқ ходимларини илинтиришга уринишган, улар эса ўз ватани, касбдошларини сотишган», — деди АҚШ адлия вазири ёрдамчиси, миллий хавфсизлик масалаларига масъул Жон Демерс.
Виржиния штати Шарқий округи суди Кевин Мэллорини айбдор деб топди ва унга оғир жазо тайинлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter