Хитой Тайван томон ҳарбий самолёт ва кемалар юборди
Тайван мудофаа вазирлиги Хитой орол томон ўнлаб самолёт ва кемаларни юборганини маълум қилди.
Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, 24 соат ичида Хитой армиясининг 32 та самолёти ва тўққизта денгиз флоти кемаси аниқланган, деб хабар берди ABC News.
Улардан 20 таси Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган ёки Тайван ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасини бузган. Тайван бунга жавобан ўз самолётлари, кемалари ва ракета тизимларига ушбу ҳаракатларга жавоб беришни буюрди, деди ҳарбийлар.
Хитой ўзини ўзи бошқарадиган Тайванни зарурат туғилганда куч билан тортиб олиниши мумкин бўлган вилоят сифатида кўради. Ўтган йили Пекин Тайваннинг сиёсий фаоллигига жавобан орол атрофида ҳарбий машғулотларни кучайтирди.
Хитой армияси ўтган ҳафтада Тайван атрофида машғулотларни бошлади.
Аввалроқ Тайван вакили Хитой борасида кескин баёнот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter