Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон Россияни айланиб ўтувчи темир йўл қуради
Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон Циан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Россия ҳудудини айланиб ўтувчи темир йўл қуриш бўйича кейинги қадамлар бўйича уч томонлама ҳужжат имзолади.
Темир йўл Торугарт довонидан бошланади. Агар лойиҳа ишга тушса, ушбу мамлакатлар халқаро санксийлар остида қолган Россия ва Беларусни четлаб ўтган ҳолда Европага чиқиш учун қисқароқ йўлга эга бўлади.
Маълумот учун, 2022 йил 14 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида янги йўл қуриш бўйича келишув имзоланган эди.
Янги ҳужжат лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини, хусусан, батафсил лойиҳани ишлаб чиқиш, тадқиқот ва инвестиция ва молиялаштириш моделини аниқлашни белгилайди.
Eurasianet.org нашрининг аниқлик киритишича, темир йўл Қирғизистоннинг Торугарт довонидан бошланиб, у ерда Хитойдан темир йўл аллақачон ўтган ва шимолга Арпа ва Макмал аҳоли пунктлари орқали Жалолободга ўтиб, Ўзбекистон темир йўл тармоғи билан боғланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter