Хитойда кенг тарқалаётган касаллик янги вирус экани рад этилди
Бутун Хитой миқёсида ўткир респиратор касалликларининг авж олиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг эътиборини тортди. Аҳоли орасида ёппасига нафас олиш йўллари инфекцияси, грипп, риновируслар, респиратор вирус аденовирус, пневмониядан касалланиш кузатилмоқда.
Мамлакат аҳолиси орасида бирданига кўпайган касаллик янги вирус эмас, балки грипп ва бошқа касалликлар билан боғлиқ, дея изоҳлаган Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Мамлакат «Covid-19» чекловлари юмшатилганидан сўнг очилган респиратор касалликлар тарқалишининг илк тўлқини билан курашмоқда. Хитой СВВ ҳудудий ҳокимликлардан иложи борича кўпроқ шифохоналар очиш, қариялар ва болаларни эмлашга чақирмоқда.
«Янги даволаш муассасаларининг очилишини кўпайтириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш вақтини ва дори-дармон билан таъминлашни кўпайтиришга ҳаракат қилишимиз керак», — дея вазирлик вакили сўзларидан иқтибос келтирган «Politico» нашри.
Шунингдек, у одамлардан ниқоб режимига риоя қилишни сўраган, аҳоли гавжум жойлар, айниқса мактабларда касалликларнинг олдини олиш чораларини кўришни тавсия этган.
Эслатиб ўтамиз, Ғарбий ва Тайван оммавий ахборот воситалари Хитойда болалар ўртасида номаълум хавфли касаллик тарқалгани, касалхоналар болалар билан тўлиб кетгани ҳақида хабар беришганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter