Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ҳукумати ЖССТ экспертларини мамлакатга киритмаяпти

Хитой ҳукумати ЖССТ экспертларини мамлакатга киритмаяпти

Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

Фото: EPA/UPG

Пекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро илмий гуруҳи мутахассисларига коронавирус келиб чиқишини ўрганиш учун мамлакатга киришларига рухсатнома беришни пайсалга соляпти. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус 5 январь куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Гебрейесуснинг айтишича, Хитой ҳукумати билан келишувга кўра, тадқиқот гуруҳи аъзолари ўз мамлакатларидан Хитойга жўнаб кетишганди.

«Хитой расмийлари ушбу гуруҳ учун тегишли рухсатномаларни тайёрлаш жараёнини охиригача етказмаганини бугун билдик ва бундан афсусдамиз», — таъкидлади Гебрейесус.

ЖССТ экспертларидан бири — фавқулодда вазиятлар бўйича ташкилотчи директор Майкл Райан ўз уйига қайтиб кетган, яна бир мутахассис вазият ҳал бўлишини транзит мамлакатда кутяпти.

Майкл Райан Пекин юзага келган вазиятдан бохабар эканини ва масала ечими яқин соатларда топилишига умид билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг