Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой «Huawei»нинг аламини қайси компаниядан олмоқчи?

Хитой «Huawei»нинг аламини қайси компаниядан олмоқчи?

Фото: «Straitstimes»

Воқеалар ривожи «Huawei» компаниясига қўлланилаётган санкциялар аламини Хитой «FedEx» логистика компаниясидан олиши мумкинлигидан далолат бермоқда. Америка компанияси санкциялар рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида ТАСС ХХР тижорат вазирлиги расмий вакили Гао Фэнга асосланиб хабар берди.

Гап шундаки, «FedEx» Япониядан «Huawei» ускуналари жойланган иккита жўнатмани компаниянинг Хитойдаги иккита офисига (Гуанчжоу ва Шанхайга) юбориш ўрнига, уларни АҚШга жўнатиб юборганди. Америкаликлар бу ишдаги хатолик, «ташқи кучлар»га ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб кечирим сўрашганди. Шунга қарамасдан, Пекин 14 июндан жўнатма юборилишидаги хатолик юзасидан суриштирувни бошлагаб юборган.

Июль ойида ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин «FedEx иши»да ноқонунийлик аниқланганини маълум қилди. Америка компанияси жавоб бериши, бироқ жазо қанчалик оғир бўлиши тегишли органлар ўтказаётган келгуси суриштирувлар натижасига боғлиқлиги айтилди.

АҚШ дунё бўйлаб «Huawei»нинг юзлаб шўъбаларини «қора рўйхат»га тиркаб қўйган. Охирги санкцияда гарчи асосий компаниянинг АҚШда ишлаш лицензияси яна 90 кунга чўзилган бўлса ҳам, 49 та шўъбаси машъум рўйхатдан қочиб қутула олмади.

Фэн Вашингтон маъмурий ресурслардан воз кечиб, хатоларини тўғрилашига, Хитой компанияларига ҳалол ва адолатли муносабатда бўлишига умид билдирди. У Хитой компанияларига қарши қўлланадиган чекловлар улар билан яқин ҳамкорлик қилувчи Америка компаниялари учун ҳам оғриқли бўлишига эътиборни қаратди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг