Хитой гигант «дрон-комикадзе ташувчи»сини намойиш қилди

Хитой келаси ойнинг бошида 100 тагача кичик дрон-комикадзеларни ташишга қодир бўлган Jiutian SS-UAV учувчисиз самолётининг илк парвозини амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, қурилма 8 та ташқи осма блок билан жиҳозланган бўлиб, улар ёрдамида 1000 килограммгача бўлган бошқариладиган авиабомбалар, шунингдек, «ҳаво-ҳаво» ва «ҳаво-ер» ракеталари, кемага қарши ракеталар ва камикадзе-дронларни ўрнатиш мумкин.
Хитой марказий телевидениеси берган маълумотга кўра, учувчисиз самолёт баландлик 15 минг км баландликкача эриша олади. Қанотлари кенглиги 25 метр, парвоз масофаси 7 минг км ва максимал учиш оғирлиги 16 тоннани ташкил қилади. Ҳавода 12 соат қолиш имкониятига эга.
«Jiutian учувчисиз учиш аппарати бортини йиғиш якунланди. Ҳозирда қурилмага тизимни ўрнатиш ва тест режимида ишлатиб кўриш ишлари олиб борилмоқда. Биринчи парвоз жорий йилнинг июнь ойи охирига режалаштирилган», – дейилади хабарда.
South China Morning Post нашрининг ёзишича, 100 тагача ўқ-дорилар ёки кичик дронлар, жумладан, камикадзе дронлари самолёт фюзеляжининг ҳар икки томонидан учирилиши мумкин.
Нашрга кўра, Jiutian шунингдек, разведка, кузатув ва маълумот йиғиш, шунингдек, электрон уруш олиб бориш соҳасидаги вазифаларни бажаришга қодир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter