Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавотир олманг, ўзимиз борамиз!

Хавотир олманг, ўзимиз борамиз!

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлиги хабар беришича, Давлат хизматлари марказлари ходимлари дам олиш кунлари ҳам юртдошларимизга сайёр давлат хизматлари кўрсатишмоқда. Бундан ташқари, марказ ходимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалда бўлган иккита ижтимоий акция ҳамда агентлик фаолияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Натижалар билан танишамиз:

Жиззах вилоятидаги Самарқанд МФЙда ДХМ ходимлари адлия, кадастр органлари билан ҳамкорликда 30 дан зиёд хонадонларни ўрганишди. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш акцияси бўйича 7 та ариза олиниб,  тизимга киритилган, 1та якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан,  1 та юридик шахс эса қайта рўйхатдан ўтказилган, шунингдек, 5 нафар фуқарога бошқа давлат хизматлари кўрсатилган.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туман ДХМ ходимлари эса ижтимоий акциялар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришган.

Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази 10 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларига мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ҳоким қарорини ўз эгаларига топширди.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) ДХМ лар томонидан оммавий тарзда Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 21 июлдаги 461-сонли қарори тарғибот тадбирлари ўтказилди. Улар давомида 250 нафар фуқаронинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича мурожаатлари шу жойнинг ўзида олинди.

Тарғибот ишлари шунингдек Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ҳам давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ДХМ  ходимлари шу ердаги Қурилиш ва сервис касб-ҳунар  коллежи битирувчилари билан учрашув ташкил этишди. Унда  республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг  850-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳамда бугунда ДХМ томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида маълумотлар берилган. Шунингдек, сайёр тартибда 33 нафар фуқарога солиқ тўловчининг идентификация рақами топширилган.

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) ДХМлар томонидан Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 21 июлдаги 461-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан вилоятнинг барча ҳудудида кенг миқёсда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Натижада ўтган ҳафта давомида 2 600 нафар фуқаронинг турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мурожаатлари қабул қилиниб, ваколатли органга юборилган. Вилоятда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Давлат хизматлари маркази томонидан уйма-уй юриб, сайёр учрашувлар ўтказилди. Бундан ташқари, 25 та якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди, 10 та электрон рақамли имзо ҳамда кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Бектемир туман Давлат хизматлари маркази сайёр қабули натижасида эса 19 та ЯТТ, 19 та электрон калит ҳамда 8 та СТИР берилди, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг