Халқаро стандартлар ва манфаатлар тўқнашуви бўйича семинар ташкил этилди (видео)
26 август куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ўқув семинари ташкил этилди.
Тадбирда тажрибали экспертлар томонидан «Халқаро стандартлар (ISO 37001:2016 ва ISO 9001:2015) асосида тизимли бошқарувни жорий этиш»,«Манфаатлар тўқнашувига қарши курашиш бўйича қонунчилик ва амалиёт» мавзусида тақдимотлар ўтказилди.
ISO ўзи нима? (International organization for standardization)
Халқаро стандартларнинг асосий мақсади халқаро миқёсда янги сифат тизимларини ишлаб чиқиш ва мавжуд сифат тизимларини такомиллаштириш ва уларни сертификатлаш учун ягона услубий асосни яратишдан иборат. Стандартлаштириш соҳасидаги илмий-техникавий ҳамкорлик миллий стандартлаштириш тизимини халқаро, минтақавий ва прогрессив миллий стандартлаштириш тизимлари билан мувофиқлаштиришга қаратилган.
Дунёнинг турли мамлакатларида бизнес, муниципал ва давлат бошқарув органларида, биринчи навбатда, сифат менежменти тизимлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий жавобгарлик, атроф-муҳитни бошқариш ва ахборот хавфсизлиги талабларини белгилайдиган стандартларга устунлик берилади.
Ўқув семинарининг сўннги тақдимоти эса Фавқулодда вазиятлар юзага келганда ёки содир бўлганда аҳолини эвакуация қилиш масалаларига қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter