Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

300 нафардан зиёд тадбиркор иштирокида семинар ташкиллаштирилди

300 нафардан зиёд тадбиркор иштирокида семинар ташкиллаштирилди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ва Тошкент вилоятининг солиқ ва бошқа тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 300 нафардан зиёд тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ташкиллаштирилди.

Ўтказилган семинар давомида жорий йил учун солиқ ва бюджет сиёсатида рўй берган ўзгартиришлар билан бир қаторда  назорат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид ҳаракатлари учун қўлланиладиган таъсир чоралари бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўтказилган семинар учрашув сўнггида тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга тегишли соҳавий назорат органлари   томонидан батафсил жавоб берилди.

Тадбиркорлик  субъектларининг бошқа турли соҳа вакиллари билан ҳам бу форматдаги учрашувларни давом эттириш  режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг