Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро математика олимпиадаси совриндори ёшлар академиясига қабул қилинди

Халқаро математика олимпиадаси совриндори ёшлар академиясига қабул қилинди

Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Саидолимхон Жасурбековнинг Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритгани муносабати билан Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов мактабга ташриф буюрди. Сингапур ва АҚШ (MOEMS) ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалида ташкил этилган Халқаро математика олимпиадасида юқори ўринни олган Саидолимхонга вазирликнинг фахрий ёрлиғи ҳамда компьютер совға қилинди.

Саидолимхон Жасурбеков Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Ёшлар академияси аъзолигига биринчилардан бўлиб қабул қилинди. Ўз навбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги, хусусан, Ёшлар академияси тақдим этадиган имкониятлардан бири – илмий тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга иқтидорли ёшларга амалий, инновацион тадқиқотларни олиб боришлари учун шароитлар яратиб берилиши таъкидланди. Мактаб ўқувчилари ФАнинг илмий-тадқиқот марказлари ва институтларида амалиёт ўтказишларига келишиб олинди.

Олимпиада шартига кўра, ҳар бир иштирокчи 1,5 соат давомида 25 та топшириқни ечиб, уни асослаб бериши лозим эди. Сўнгра ҳар бир иштирокчининг якуний тўплаган баллари асосида Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди ва расман эълон қилиниши белгиланди.

Мазкур олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчилари Саидолимхон Жасурбеков ва Суннат Рамзиддинов қатнашдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасида Жасурбеков Саидолимхон олимпиада бронза медали соҳиби деб топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг