Халқ банкининг Сурхондарё вилоят филиали замонавий бинода иш бошлади

Бугунги кунда акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Улардан бири Халқ банкининг Сурхондарё вилоят филиали аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида замонавий қиёфада фойдаланишга топширилди.

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, янгидан қад ростлаган бино қурилишига 8,7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Замонавий бино янги мебил жиҳозлари билан таъминланган. Эътиборлиси, бинога кираверишдаги милиция пости ўрнига, мижозларга маслаҳат берувчи ресепшн хизмати ташкил этилган. Шунингдек, банкда юридик шахслар учун алоҳида, жисмоний шахслар учун алоҳида хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этилган.

Бугунги кунда Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали томонидан ҳудуддаги 7 мингдан ортиқ мижозга барча турдаги банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Эътиборлиси, ушбу мижозларнинг ярмидан кўпи банк хизматларидан масофадан туриб фойдаланишади.

Фойдаланишга топширилаётган мазкур филиалнинг замонавий қиёфа касб этиши аҳолига ва мижозларга янада сифатли банк хизматлари кўрсатиш имкониятини яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter