Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хакер «iPhone Х»ни бузиб киришга мўлжалланган дастурни яратди

Хакер «iPhone Х»ни бузиб киришга мўлжалланган дастурни яратди

Хакер «iPhone Х»ни бузиб кирадиган биринчи дастурни яратди.

Фото: «Highsnobiety»

Дастурчи Жонатан Левин «iPhone Х»ни бузиб киришга мўлжалланган биринчи дастурни яратди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Дастурдан «iOS 11.0» амалий тизимида ишлайдиган барча турдаги «iPhoen», «iPad» ва «iPod Touch»ларга нисбатан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга «Redmond Pie» нашрининг маълумотларига кўра, хакер ушбу дастурни ишлаб чиқишда биринчи бор «Google» ходими Иэн Бир томонидан аниқланган нуқсондан фойдаланган.

Айни вақтда смартфонни бузиб кириш «вақтинча» ҳисобланади, чунки гаджет қайта ўчириб ёқилганида жараённи қайтадан бошлашга тўғри келади.

Амалий тизимни бузиш ёки «jailbreak» — бу қурилманинг файллар тизимига киришга рухсат берувчи операция ҳисобланади. У амалга оширилганидан сўнг, фойдаланувчи «Apple» билан имзоланган битимни бузган ҳисобланади ва уни қурилмага кафолатли хизмат кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг