Ҳабиб бугунги жанг олдидан бир суткада 8 кг. вазн тўплади
Eнгил вазнда Ultimate Fighting Championship чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порье билан жангга тайёргарлик кўрмоқда. Бир кун давомида у саккиз килограмм вазн тўплади.
Россиялик спортчининг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов аввалроқ ҳар иккала жангчи белгиланган вазнни — 70,3 кг.ни (енгил вазн тоифаси) қайд эта олишди. Тарозидан ўтиш маросимидан кейин эса спортчилар тезда яна вазн тўплай бошладилар. Бунга қоидаларда рухсат берилган, деб хабар беради ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, жанг бугун, 7 сентябрь куни тунда Абу-Дабида бўлиб ўтади. Аввалроқ жанг қайси телеканалда намойиш этилишини маълум қилгандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter