Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ўғли карьерасини қачон тугатишини эълон қилди
Ҳабиб Нурмагомедов яна икки-учта жанг ўтказгач, карьерасини тугатади. Бу ҳақда унинг отаси Абдулманноп «Fight Nights Global TV»нинг Youtube-каналида маълум қилди, деб ёзади «Рамблер».
Абдулманноп Нурмагомедов UFC доирасида ўғлининг Конор Макгрегор билан яна бир жанг ўтказиш эҳтимоли жуда камлигини, лекин назарий жиҳатдан бўлиши мумкинлигини тан олди — бунинг учун Ҳабиб билан жанг қилиш ҳуқуқига эга икки жангчи ўз ҳуқуқларини рад этиши керак.
Катта Нурмагомедов ирландиялик учун бошқа бир россиялик — Ислом Махачев билан олишуви катта жанг бўлиши мумкинлигини айтди.
— Ислом ўзининг чемпионлик мақсадига эришиш учун йўлида дуч келган ҳамма нарсани яксон қилади, — дейди у.
Абдулманноп Нурмагомедовнинг фикрича, Махачев бир-иккита жангдан сўнг чемпионлик унвони учун жанг қилиши мумкин. Ҳабиб эса икки-учта жангдан кейин «кетиши керак».
Июль ойида катта Нурмагомедов ўғлининг спорт карьерасини тугатиш вақти яқинлашаётганидан хавотирланмаётганини, чунки унга ўринбосар тайёрлаб қўйганини эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, ўринбосар Ҳабибдан қолишмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter