«WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олинди
«WikiLeaks» асосчиси, асли австралиялик бўлган Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олинди. Бу ҳақда Британия полицияси расмий сайтида хабар қилинган.
Шу вақтга қадар Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшаб келаётган эди. Эквадор ҳуқумати унинг сиёсий қочоқлик мавқеини бекор қилган.
Ассанж элчихонада 2012 йилдан бери қарийб 7 йил истиқомат қилган. Унгача Швецияда зўравонликда ҳам айбланган, 2017 йил мамлакат прокуратураси Ассанжга нисбатан ишни тўхтатган эди.
Жулиан Ассанж «WikiLeaks» га 2006 йил асос солган. У ОАВларга АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги урушлари бўйича минглаб ҳужжатларни жўнатган. Ассанж шунингдек, қўлида Пентагоннинг 15 мингта ҳужжати борлигини маълум қилганди. 2012 йилда Сурия билан боғлиқ 2,4 миллион ҳужжатни чоп этишини билдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter