Мўғулистон пойтахтида 60 тонна газ ортилган юк машинаси портлаб кетди (видео)
Маҳаллий News.mn порталининг ёзишича, воқеа жойига қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар жалб этилган, қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Фавқулодда вазиятлар хизматининг 3 нафар ходими ҳалок бўлгани, 20 та машина ёниб кетгани, яна икки нафари бедарак йўқолганлиги айтилмоқда.
Маҳаллий портал маълумотларига кўра, юк машинаси кучли портлаш туфайли учиб кетган. Оловнинг тез тарқалиши туфайли бир нечта автомобиль ёниб кетган, ёнғин яқин атрофдаги турар-жой биносига ҳам ўтган.
Юк машинаси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ушбу фавқулодда ҳолатга бошқа автомобиль билан тўқнашув сабаб бўлган.
Vehicle with 60 tons of gas explodes in Mongolia pic.twitter.com/WU1kKuzBi8
— Viral Video Vortex (@Vid_Vortex) January 24, 2024
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter