Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган йигит 10 йилга қамалди
Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳри Миробод туманида 18 ёшли қизга тегажоғлик қилган йигит воқеаси жамоатчилик муокамасига сабаб бўлган ва бир муддат ўтиб, йигитнинг пойтахт ИИББ ходимлари томонидан қўлга олингани ҳамда тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилгани айтилган эди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида 26 ёшли О. О. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ О. О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter