Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон ҳайвонот боғида саккизта шер коронавирусга чалинди

Ҳиндистон ҳайвонот боғида саккизта шер коронавирусга чалинди

Фото: Erich Schmidt/imageBROKER.com/Global Look Press

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги ҳайвонот боғида саккизта шер коронавирус билан касалланиб қолди. Хасталик мамлакат ҳудудида илк бор ёввойи ҳайвонларда аниқланди, дея хабар берди РИA Новости маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб.

Мамлакат жанубидаги 160 квадрат метр майдонда тахминан 10 ёшдаги 12 та шер яшайди. Ходимлар апрель ойи охирида шерларда инфекция аломатларини пайқашди. Ҳайвонларнинг иштаҳаси йўқолиб, бурни оқиб қолди ва йўтала бошлади. Тўрт эркак ва тўрт урғочи шерда тест натижалари мусбат чиқди.

Ветеринарлар Ҳайдарободдаги ҳужайра ва молекуляр биология марказига ҳайвонларнинг қайси коронавирус штаммидан азият чекаётганини аниқлаш учун намуналар юборишди.

Ҳайвонларнинг коронавирусга чалиниш ҳоллари ҳали ҳам кам учрамоқда. Ўтган йили апрель ойида Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонот боғида саккизта йўлбарс ва шерлар касал бўлиб қолишганди. Ўшандан бери ҳеч қаерда ёввойи ҳайвонлар орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бироқ Гонконгда бу вирус ит ва мушукларда кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг