Водийда ер қимирлади
Бугун, 16 июль куни Тошкент вақти билан 13:45 да (16.07.2020 йил, Гринвич бўйича 08:45 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 39,23 градус шимолий кенглик; 71,73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича — 311 км.
Зилзила Ўзбекистонда асосан водий ҳудудида сезилган:
- Наманган: 197 км, 2 балл.
- Андижон: 180 км, 2 балл.
- Фарғона: 128 км, 2 балл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter