Водий хонадонларида ишлаб чиқилган ва тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат энергия учун 1 минг сўмдан берилади
Водий вилоятларида аҳоли учун қуёш энергиясидан фойдаланишда жозибадор тизим яратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида маълум қилди.
Таъкидланишича, водий вилоятларидаги хонадонларда ишлаб чиқарилган ва тармоққа узатилган ҳар бир киловатт соат учун 1 минг сўмдан ҳисоб-китоб қилинади. Хозирда ушбу қиймат 295 сўмни ташкил этмоқда.
Аҳоли ўртасида қуёш панелларидан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун бир қатор имтиёзлар жорий этилган. Шунингдек, бир қатор давлат идораларида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.
Xabar.uz телеграм каналида қуёш панелларидан фойдаланишдаги афзалликлар ҳақида маълумот бериб ўтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter