Нью-Йоркда энди «Uber» ҳайдовчиларига лицензия берилмайди
Нью-Йорк ҳокимияти «Uber» ва «Lyft» онлайн-таксиси ҳайдовчиларига лицензия беришни вақтинча тўхтатмоқчи.
Шаҳар кенгаши машиналар тирбандлигининг олдини олиш учун шундай қарор қабул қилди.
Шунингдек, ҳокимият бу йўл билан расмий такси хизматлари даромадлари пасайиб кетишининг олдини олмоқчи.
Айни дамда Нью-Йоркда 80 мингдан ортиқ «Uber» ва «Lyft» онлайн такси буюртмалари қайд этилган.
«Lyft»нинг оммавий сиёсат бўйича вице-президенти Жозеф Окпаку эса мэр ва шаҳар кенгашининг фикрига қарши.
«Биз Нью-Йорк аҳолисини ишончли ва арзон элтиш хизмати билан таъминлаш учун ҳеч қачон ишлашдан тўхтамаймиз», — деган у энди одамлар, айниқса чекка жойдагилар қатнов учун яна курашишларига тўғри келишини таъкидлаб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter