Видео: Светoфор ишораси фарқига бормаган ҳайдовчи инспекторни шокка туширди
Бугун ижтимоий тармоқларда антиқа диалогли видеолавҳа тарқалди. Унда йўл инспекторининг ҳайдовчи билан суҳбати ёзилган.
Ҳайдовчи: «Ҳайдаб ўтяпман... светафорда тўхтаяпман, кўк ёниб турипти... Кўкка келиб тўхташим керакми, менам?»
Инспектор: «Светафорнинг, биринчидан, кўк ранги бўлмайди, ҳурматли ҳайдовчи.»
Ҳайдовчи: «Яшил, яшил ёниб турибти... Тепада... яшил...»
Инспектор: «Ҳа, яшил. Яшилда нима қилиш керак, тўхташ керакми?.. Сиз, менга қаранг, ҳурматли ҳайдовчи, светафорнинг қайси ишорасида нима қилиш кераклигини биласизми?..»
Ҳайдовчи: «Қизилга келгунимча яшил ёниб қоляпти...»
Инспектор: «Яшилда тўхтадингизми кейин?»
Ҳайдовчи: «... Қизил ёниб қолдику.»
Инспектор: «Бу нима дегангиз, сиз менга ҳозир икки-уч хил гап гапиряпсиз. Яшилда нима қилиш керак ҳайдовчи?»
Ҳайдовчи: «Тўхташ керак.»
Инспектор: «Яшилда тўхташ керак-а? Қизилда юриш керак?»
Ҳайдовчи: «...»
Инспектор: «Ҳурматли ҳайдовчи, бўлди, тушунарли. Сиз олдин светафорнинг қайси ишорасида ҳаракатланиш кераклигини ўрганиб олинг...»
Ушбу воқеа қачон ва қайси вилоятда содир бўлгани маълум эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter